Seshanba, 12.12.2017, 12:59
Assalomu aleykum, Mehmon | RSS
Asosiy | A'zo bo'lish | Kirish
Jurnalistlar FORUMi
[Новые сообщения · Участники · Правила форума · Qidiruv · RSS ]
Страница 2 из 2«12
Jurnalistlari FORUMi » MUTAXASSISLIK » MAQOLALAR tahlili » "Odamlar Orasida" gazetasi ("Odamlar Orasida" gazetasi)
"Odamlar Orasida" gazetasi
Jadid Sana: Juma, 22.06.2007, 14:53 | Mulohaza # 16
birinchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 9
Status: Offline
Gazeta zo'r! Umuman mashu komanda chiqargan hamma gazetalar zo'r bo'gan

Hammaga yoqadigan narsa yozishni boshlagan zahotingiz siz jurnalistligingizni to'xtatasiz. O'sha daqiqadan boshlab siz shou-biznesga xizmat qilishni boshlaysiz (Kichik Frank-Miller)
 
Kvartet Sana: Yakshanba, 24.06.2007, 22:29 | Mulohaza # 17
to'rtinchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 80
Status: Offline
Bu haqiqatdan ham sifatli gazeta..Hayrulla Hamidovni o'zi bu ni i-net dunyosiga tarqatishga qarwi emasligini aytib o'tdi

Internet bu ^_^ uning asablari
 
Saidnosir Sana: Dushanba, 25.06.2007, 17:08 | Mulohaza # 18
o'ninchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 96
Status: Offline
www.odamlar.uz sayti ishga tushdi, hozircha chalaroq, ammo tez kunlarda barcha kamchiliklar bartaraf etilsa kerak.

hayot unda mamot unda tutashgan
 
Kvartet Sana: Dushanba, 25.06.2007, 17:31 | Mulohaza # 19
to'rtinchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 80
Status: Offline
Quote (Saidnosir)
www.odamlar.uz sayti ishga tushdi, hozircha chalaroq, ammo tez kunlarda barcha kamchiliklar bartaraf etilsa kerak.

Da ko'rib hursand bo'ldim ajoyib temalar o'rin olgan ekan.lekin kam4iliklardan holi emas ekan.parol zawitasida kam4iliklar bor..buni lichney yozvordim adminga.

Internet bu ^_^ uning asablari
 
Saidnosir Sana: Juma, 06.07.2007, 15:00 | Mulohaza # 20
o'ninchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 96
Status: Offline
AZiza, "Odamlar orasida" gazetasining 28-sonida chiqqan maqolangiz juda zo'r chiqibdi.Iltimos, maqolangizni shu bo'limga post qiling.Ishlaringizga rivoj tilayman.

hayot unda mamot unda tutashgan
 
AZiza Sana: Seshanba, 10.07.2007, 14:26 | Mulohaza # 21
oltinchi daraja
Guruh: Moderatorlar
Mulohaza: 172
Status: Offline
Инсон янглиш туғилмайди, у адашиб ҳаёт кечиради, холос.

- Диля, анув кўзлари қоп-қора қизни қара, сал ғалатироқми?

- Ким? Ҳа, анувми, худди чизиб олганга ўхшайди-я?

- Ҳа, кофточкасини қара, чиройли ранг экан.

- Сочиям зўр кесилган экан.

- Ээ, тўхта, у ўзи қиз болами, ё ўғил бола?!

Қизларнинг суҳбатига табиий инстинктим билан қизиқиб, бу таърифлар соҳиб(ас)ини кўз қирим билан излай бошладим. Топдим ҳам. Алҳазар, бекатда эгнига пушти кўйлак, жинси шим кийиб олган, сочлари қоп-қора ялтираб турган, қовоғига қора қалам суртиб, қошларини териб олган бу ИНСОНга мен ҳам бир муддат қандай нисбат беришни билмай қолдим.

Миям яшин тезлигида ишлаб кетди: Эркак бўлмаса керак, ҳеч қаери ўхшамаяпти-ку! Лекин, у аёл киши ҳам эмас, буни нафақат маълум жиҳатларидан, балки қандайдир ички сезгим билан ҳис қиляпман. Журналистлик касалим тутиб кетди. Демак, буни аниқлаштириш керак, ҳозироқ. Қўлимда аёлларимизга машҳур бўлган «Oriflame» (косметика ишлаб чиқарувчи компания) журнали бор эди. Ўзимни, ўзбекча айтганда, аттор қилиб кўрсатиб, олдига бордим. Аввалига русча саломлашиб, унга «дунёдаги энг сара косметик маҳсулотлар»ни таклиф қилдим. У эса:

- Ну-ка, кўрсатинг-чи, -деб қолди!!! Овозидан қайси жинсданлигини англаб ололмасам-да, унинг ўзбеклигини тушуниб, лол бўлдим.

- Ўзбекмисиз?

- Конечно.

У журнални варақлай бошлади ва шубҳаларимни тасдиқлаб, эркаклар учун ажратилган саҳифалардан бирида тўхтади.

- Знаете, манга шу атир ёқади, яқинда тугаб қолувди, как раз қидириб юрувдим...

Бу сўзлар ноз-фироқ қилаётган аёл кишининг сўзларидек жаранглаб ўтди қулоғим остида.

- Кечирасиз, кимга олмоқчисиз?- дедим янада аниқлик киритиш мақсадида.

- Ўзимга, кимга бўларди?

- Сиз...(шошилинч) эркакмисиз? Бу савол мен ўйнаётган ролимнинг хаёлий сценарийсида ҳам йўқ эди, аммо хато қилиб қўйишдан қўрқдим.

- (кулиб юборди) Ну-да. Нима кўрмисиз?

... ... ...

Бу воқеага кўп бўлгани йўқ, яна қаҳрамонимни кунора бекатда учратишимга нима дейсиз? Негадир, бу каби «йигит»ларни ҳеч қачон ўзбек бўлиши мумкин ёки ўзбеклар орасида ҳам шунақалар бор, деб ўйламагандим. «Ҳаммаси чет элда, бизда бунақалар йўқ, бўлмайди ҳам», дердим. Мана ўзим ҳам йўлиқиб турибман. Ва ҳар кўрганимда ич-ичдан ғазабим қайнайди. Бу қандай бедодлик? Ким бу ёки ниманинг оқибати бу? Қизиқишлари, кийиниши, ўзини тутишигача «заифа»лашиб кетган бу ИНСОН ўзининг шу ҳолатини «биласизми, ман бошқалардан ажралиб туришни истайман. Итс май стайл (It’s my style - бу менинг услубим)» деб изоҳлаши ва бундан фахрланишини қайси ақл билан тушунтириш мумкин экан-а? Албатта, ҳар ким ўз билгича, ўз орзу-интилишлари билан яшаш ҳуқуқига эга, бу қонун билан тасдиқлаб қўйилган. Бунга эътирозим йўқ. Аммо мен шу йигитга қараб туриб, у тарбия топган муҳитни кўз олдимга келтирдим. Ўйладимки, балки йигит фақат қизлар орасида ўсган, ёлғиз ўғил фарзанд бўлган...Ўзининг айтишича, мусулмон, 2 акаси ҳам бор. Ҳамма ўзбек йигитларига ўхшаб катта бўлган...

У ҳақида бор билганларим ана шулар, қолганлари менинг тахминий хулосаларим. Тахминларим билан сизнинг бошингизни оғритмоқчи эмасман, ўзингиз мантиқий якун ясаб оласиз, деган умиддаман.

Ўша кундан бери ичимда ғалаён. Балки бу менинг аёл кишилигим билан боғлиқдир. Атрофни кузатаман: йигитлар, акалар, укалар, оталар, буважонлар. Ўша кундан бери ЭРКАК деган статусни қидиряпман. Мард, бир сўзли, қўпол бўлса ҳам софдил, оилапарвар, қўлингдаги юкингни кўтариб, автобусга чиқариб қўядиган, ўрнини тенгдош қизларга-да бўшатиб берадиган йигитларимиз, акаларимизни кўриб бир қувонсам, оёқларини чалиштириб ўтириб, аёллар ички кийимини-ю, лаб бўёғини сотиб ўтирган, русча акцент яратаман деб нозланганнамо сўзлайдиган «ЗАМОНАВИЙ ИНСОН»ларни кўриб, аламдан «дод» деб юборгим келади.

Сиз аёлларни, қизларни тенг ҳуқуқлиликка даъвогар эканига ўз мулоҳазангизни айтдингиз. Келинг, энди биз ожизанинг сўзини ҳам тинглаб кўринг.

Турк сўфийларида ажойиб бир мақол бор: «Erkek arslan-da arslan, dizim arslan arslan degilmi?» (Эркак шер шер-у, урғочи шер шер эмасми?). Буни Ислом аҳкомларига қарши бир фикр деб тушунманг, мен ЭРКАК мавқеи ва ЭРКАК пойини кўзимга суртмоқ истайдиган жажжи бир қизалоқман. Ва агар бунга арзишса...

Ғалат ҳолат...ОДАМлар ТАНГРИга исён қилиб ўз жинсини ўзгартиришяпти, маълумотингиз учун, аёлга айланмоқчи бўлганлар, эркак бўлмоқчилардан икки ҳисса кўп.

Ажаб ришталар...ЭРКАК ЭРКАКка қизиқишни бошлади. Бошлади эмас, бу ришталар тарихни-да булғаб бўлганди. Бугун баъзи давлатлар бир жинслилар никоҳини қонун билан белгилаб ҳам қўйди.

Ажаб ЭРКАКлар...Аҳли аёлини хорижга жўнатиб қўйиб, ўзи Western Unionга қатнашни ўрганди.

Ғалат ЭРКАКлар...Юзига упа, лабига бўёқ суриб, қошларини териб, «имидж» яратиб, суратга тушяптилар.

Сиз айтасизки, биз «ожизалар» ҳар нарсангизни олиб қўйдик..., сизни кўчада уялтириб, ЭРКАКка айланиб қолдик..., ОИЛА ТЎРини эгалладик..., сиз кийганни кийдик, ичаётганингизни киприк қоқмай симирдик. ҲАҚСИЗ! МУТЛАҚО ҲАҚСИЗ! Бугунги кун заифаси юқоридагиларнинг ҳаммасини қилди, қиляпти ҳам. Биз эркаклашдик, бунинг натижасида сиз аёллик вазифаларни бўйнингизга олдингиз. АММО қачондан бошлаб? Азиз акажонлариму укажонларим, ўзингизга ҳеч шу саволни бериб кўрганмисиз? Лаббай, аёлликнинг иффатли аъзолари очилган кунми? Ўша куннинг эртасидан бошладикми? Ёки бунга сизлар бизга секин-аста тутқазган ҲАЁТ жилови туфайли йиллар давомида эришдикми? Тангри бизни сизнинг жон-бағрингизда жойлашган қовурғангиздан яратган, биз сиз айтгандек, «қирқта жонли», ўз хожасига итдек содиқ АЁЛЛАРМИЗ («ит - вафо, хотин - жафо» мақолини ўзгартиринг), қачонки, сиз бизни РИЦАРдек ҳимоя қилсангиз, агар сиз бизни СЕВСАНГИЗ ва агар қўпол бўласизми, айиқполвонга ўхшайсизми, чинакам ЭРКАК бўлсангиз...

Она бўлишни соқол олишга менгзаган акам (9(10)-сондаги(12/04/2007) «Жинслар ўртасидаги тенглик» мақоласи муаллифи)га айтар гапим бор: азизим, сиз олган соқолингизни нари борса эҳтиётлаб ерга кўмасиз ва тамом! Уни ўла-ўлгунингизча ОНА БОЛАсига тавалло қилганчалик асрамайсиз, унга тарбия бермайсиз, уни деб куймайсиз.

Азизларим, шундоқ ҳам дунёмиз борган сари қўрқинчлилашиб кетаяпти. Агар бир жинснинг иккинчисига танқиди бирор нарсани ўзгартира олса, миллион марта сизга мактуб ёзган бўлардим. ЭРКАК деган ном билан туғилиб, шу шарафли ном билан яшашингизни истаймиз, холос. Токи, биз ҳеч бир ишни сизсиз қилолмайлик, сизчалик уддалолмайлик ва бундан уялиб, сиздан «тортиб олаётган»ларимизни ўзингизга табассум билан қайтарайлик, сиз кўришни истайдиган аёл-қизлар бўлайлик.

Yashangiz, yonib yashang!
 
Saidnosir Sana: Dushanba, 30.07.2007, 14:42 | Mulohaza # 22

--------------------------------------------------------------------------------

Добавлено (10.07.2007, 17:31)
---------------------------------------------
AZiza, meni postimni o'chirib tashlang yani o'rnini almashtiring, keyingi gal tekstni times ga o'tkazing, shunda o'quvchi qiynalmaydi.

Добавлено (30.07.2007, 14:42)
---------------------------------------------
Afsuslar bo'lsinkim, "Odamlar Orasida" gazetasi texnik sabablarga ko'ra vaqtinchalikka yopilibdi...

hayot unda mamot unda tutashgan
 
Malvina Sana: Payshanba, 09.08.2007, 13:51 | Mulohaza # 23
uchunchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 78
Status: Offline
TEHNIK SABAB DIGANDA NIMANI TUSHINISH MUMKIN? VAQTINCHALIK DIGANDACHI? MANIMCHA BU BOHONALADAN BIRI.

Oh, Pinokkio, Pinokkio!
 
Saidnosir Sana: Chorshanba, 15.08.2007, 15:32 | Mulohaza # 24
o'ninchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 96
Status: Offline
Quote (Malvina)
TEHNIK SABAB DIGANDA NIMANI TUSHINISH MUMKIN? VAQTINCHALIK DIGANDACHI? MANIMCHA BU BOHONALADAN BIRI.

Malvina, savollaringizga javob:

ХАЙРУЛЛОҲ ҲАМИДОВ: “Одамлар орасида” яна одамлар орасида ўз сўзини айтажак!

Халқимиз севиб мутолаа этишни бошлаган “Одамлар орасида” газетаси кутилмаганда сотувга чиқмади. Ҳамма ҳайрон: Нима бўлди, деб.
Бундан кимдир қайғу чекди, кимдир хурсанд бўлди. Баъзилар масалани тушуна олмай ҳар хил гумонларга боришди. Чет эл матбуот оммаси эса Ўзбекистондаги ҳолатларга изоҳ бериш учун яна бир фурсат туғилганини “пайқашди”. Кимдир холис баҳо берди, кимдир эса... Хуллас, биз ҳам ўз вазифамизни ҳис қилган ҳолда, бу воқеани мухлисларга етказишимиз зарур эди. Энг яхши йўл “Одамлар орасида” газетаси бош муҳаррири Хайруллоҳ Ҳамидов билан мусоҳаба уюштириб, барча масалага ойдинлик киритиб олиш бўлди. Чунки биз ўз эътиқодимизга биноан атрофдан бўлаётган турфа хил гапларга асосланиб маълумот бера олмасдик. Мусулмон одам мусулмон одамнинг оғзидан чиққан маълумотни ҳаққи рост деб ҳисоблайди ва агар у омонат бўлмаса оммага етказиши мумкин бўлади. Марҳамат, Хайруллоҳ Ҳамидов билан бўлиб ўтган қизиқарли суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
- Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
- Хайруллоҳ, авваламбор, жуда ҳам кўпчилик интизорлик ила кутган ИЛК интервьюни бизнинг сайтимизда бераётганингиздан хурсандмиз. Чунки ҳозирда ушбу савол-жавобни минглаб мухлислар кутиб туришибди. Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда асосий масалага ўта қолайлик.
- Марҳамат.
- Хайруллоҳ, Сиз ва сизнинг дўстларингиз ташкил этган “Одамлар орасида” газетаси бугун барчанинг диққат эътиборида турибди, десак муболоға ишлатмаган бўламиз. Газетанинг сайтида берилган маълумотга таяниб айтадиган бўлсак, “Одамлар орасида” газетасининг 26-сони (26 июл, 2007 йил) газета дўконларига сотувга чиқмаган. Ҳамма шов-шув мана шундан сўнг бошланди. Одамлар турли миш-мишларни тарқатиш бўйича илғор бўлганликлари боис, ҳар хил гаплар тарқалиб кетди. Юртимиздаги мухлисларни-ку қўяверинг, чет эл матбуот оммаси ҳам жуда кўп бир-бирига ўхшамаган хабарларни тарқата бошлади. Айримлар газетанинг фаолияти сиёсий нуқтаи назардан ёпилган деса, айримлар газетанинг тиражи кўпайиб кетаётганлиги, унинг халқимиз ичида машҳур бўлиб кетганлиги юқори мансабдагиларни чўчитган, деган фикрни илгари суришди. Сизнинг номингиздан ҳам етарлича мулоҳазалар билдирилди. Мана шуларнинг ҳаммасига ойдинлик киритиб берсангиз.
- Тўғри айтдингиз, одамлар миш-мишга жуда ҳам ўч. Шу боис ҳам Аллоҳ таъоло Ўзининг Муқаддас Каломида етиб келган хабарни жиддий текшириб кўришни буюрган. Бизда эса бу буйруққа лаббай деб жавоб бериш умуман йўқ, десам ҳам бўлади. “Одамлар орасида” газетаси ҳақиқатан ҳам мухлисларга жуда тез танилди. Кўпчилик уни севиб мутолаа эта бошлади. Аммо бу - ушбу газетанинг йўналиши баъзи сайтлар таъкидлаганидек, порнографияга оид бўлгани учун эмас, ёки одамлар яхши кўрган мавзуларнинг ҳаммасини баралла айтгани учун эмас, балки халқона тарзда чиқиш қилгани туфайлидир. “Одамлар орасида” газетасининг йўналиши халқимизнинг буюк ўтмишини, халқларни ҳайратга қолдирган маънавиятини, инсониятнинг тараққий этишида улкан ҳисса қўшган миллий ва диний қадриятларини тараннум этган ҳолда, бугунги кунимизда ҳам бу ўчмас туйғулар сақланиб қолиниши учун ҳамма қўлидан келадиган ишни қилмоққа чорлов эди. Газета бирон бир сонида сиёсий масалаларни олиб чиқмаган, бу бизнинг нимадандир чўчиганимиздан эмас, балки газетанинг олдига қўйган мақсадларига кирмаганидандир. Мен ўзимни сиёсий масалаларни тахлил қилишга қурби етадиган инсон ҳисобламайман.
Энди турли-туман хабарларга тўхталиб ўтадиган бўлсак. Мен интернет сайтларини варақлар эканман, аксар хабарларнинг бўрттириб берилгани гувоҳи бўляпман. Бу бўрттирма хабарларни ёзаётган ҳамкасбларимни ҳам тушунаман. Чунки улар ўз мухлисларига янгилик беришлари керак, аммо воқеъликни билишмайди. Нима қилиш керак. Гумонларга қурилган хулосани бериш керак! Мана шунинг натижасида газетамизнинг тиражи 25 000 қилиб кўрсатилган, шунинг оқибатида, 50 000дан зиёд тираж ҳукуматни қўрқитиб юборди, деган гаплар ёзилган. Ўзбекистонда 25 000 ва 50 000 тиражда чоп этилаётган газеталар жуда ҳам кўп, ҳатто 300 000га яқин сотилаётган машҳур нашрлар ҳам бор. Агар тираж ошиб кетяпти, тираж ошиб кетса бу нашр халқни ўзининг ортидан эргаштириб кетади, деган қараш бўлганида, ўшалар биринчи бўлиб газета дўконларида қолмасди. Энг қизиғи шуки, феврал ойининг саккизинчи кунидан бошлаб чоп этилган “Одамлар орасида” газетаси айни пайтда бор-йўғи 11 000 ададни ташкил этади. Чет эллик ҳамкасбларимиз ўз сайтларида кўрсатаётган ёлғон рақамлар ва фикр мулоҳазаларни қаердан олишган, шахсан мен билмайман. Чунки Ўзбекистонда ёз фаслида бирон бир газетанинг тиражи ошишига ишонмайман. Газетачилар тили билан айтганда, ҳақиқий мавсум кузда ва қишда бўлади. Мана шу эътибор билан ҳам “тираж ошгани боис” деб кўрсатилган сабаблар нотўғри ва ёлғондир.
Давлат тазъиқ ўтказди, деган гап ўринсиз. Чунки юқорида айтиб ўтдим, биз сиёсий масалаларни ёзишга бел боғламаганмиз, ҳатто буни асосий вазифамиз деб ҳам ҳисобламайман. Сиёсий масалаларни ёзадиган нашрлар мамлакатимизда етарлича топилади.
Мен ушбу масала бўйича айнан Сизларнинг сайтингизга биринчи бўлиб интервью беряпман. Бошқаларга расмий маълумот бермаганман. Ортиқча шов-шув ва турли-туманлик бўлмаслиги учун бермоқчи ҳам эмасман. Бизнинг газетамиз, айнан ўша 26-сон техник сабабли чоп этилмаган. Газетанинг ички сиёсати эса кечирасиз-у, ҳаммага дийдиё қилинадиган нарса эмас. Муассисларимиз билан ўзига яраша келишмовчиликлар бўлади, ходимларимиз билан бўлади. Бу ҳамма нашрларда содир бўладиган ҳолат. Шу боис, мен бу майда-чуйда нарсаларни айтиб ўтирмайман.
- Демак, газетанинг сайтида берилган маълумот тўғри. Яъни, газетанинг тўхтаб туришига фақат ва фақат “техник сабаб” сабаб бўлган. Энди газетанинг холис мухлисларига бир маълумотни бериб ўтсангиз. “Одамлар орасида” бундан буён чоп этиладими, йўқми?
- Насиб қилса чоп этилади. Ҳозир баъзи ички муаммоларимизни бартараф этяпмиз, ташкилий ишларни қайта кўриб чиқяпмиз, газетанинг нуфузини янада ошириш учун таҳририятга кўпроқ ходимлар жалб этяпмиз. Яқин кунлар ичида “Одамлар орасида” яна одамлар орасида ўз сўзини айтиб қолажак, инша Аллоҳ! Газетанинг услуби ҳам ўзининг олдига қўйган мақсадлари асосида давом этади.
Суҳбатдош Абу Муслим.

http://info.islom.uz/content/view/1068/61/

hayot unda mamot unda tutashgan

Muohazni tahrir qilgan: Saidnosir - Chorshanba, 15.08.2007, 15:35
 
Malvina Sana: Shanba, 01.09.2007, 14:02 | Mulohaza # 25
uchunchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 78
Status: Offline
rahmat. tehnik sabab bo'lsa, tehnik sababdirda. ma'lumot u-n minnatdorman

Oh, Pinokkio, Pinokkio!
 
Saidnosir Sana: Dushanba, 03.09.2007, 14:51 | Mulohaza # 26
o'ninchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 96
Status: Offline
Gazeta tez kunlarda yana nashr qilinishi mumkin, degan gaplar yuribdi, lekin aniq emas, chiqsa yaxshi bo'lardi, gazeta o'qimiyapganimgayam ancha bo'lib ketdi, yana boshqa qanaqa gazeta bor o'qisa bo'ladigan?

hayot unda mamot unda tutashgan
 
Malvina Sana: Seshanba, 11.09.2007, 10:08 | Mulohaza # 27
uchunchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 78
Status: Offline
"odamlar orasida"dan tashqari o'qiydigan gazetalayam bor. u yopilsa o'qishni to'htatsh kermi/ til bilsez, no problem. chet el gazetalarini maslahat beraman. faqat o'zbecha kere bo'sa, birovdan maslahat ogandan ko'ra, o'ziz kuzatganiz maqqul

Oh, Pinokkio, Pinokkio!
 
AZiza Sana: Payshanba, 29.05.2008, 14:57 | Mulohaza # 28
oltinchi daraja
Guruh: Moderatorlar
Mulohaza: 172
Status: Offline
Rostan ham qaysi gazetani har doim sotib olib o'qisa arzir ekan-a? "yetti iqlim" degan gazetani 1-2ta sonini o'qiganman. Ancha yaxshi. lekin uni sotib olish "Odamlar orasida" chalik "shart"ga aylanmagan haliyam..

Yashangiz, yonib yashang!
 
Bilmasvoy Sana: Seshanba, 01.07.2008, 15:21 | Mulohaza # 29
ikkinchi daraja
Guruh: Foydalanuvchi
Mulohaza: 29
Status: Offline
Salom og'aynilar,"Odamlar orasida"ni yopildi deb eshitgandim u haliyam chiqayaptimi?Agar chiqayotgan bo'lsa qayerdan sotib olsa bo'ladi?

og'aynilar,doim kulib yashanglar
 
Jurnalistlari FORUMi » MUTAXASSISLIK » MAQOLALAR tahlili » "Odamlar Orasida" gazetasi ("Odamlar Orasida" gazetasi)
Страница 2 из 2«12
Поиск:

Sayt bo'limlari
So'rovnoma

Xorij yangiliklari va xabarlarini...

Barcha ovozlar: 27
Statistika

Erpolat Utepbergenov © 2017 |