XORIJDA - Страница 2 - Jurnalistlari FORUMi
Payshanba, 23.03.2017, 03:16
Assalomu aleykum, Mehmon | RSS
Asosiy | A'zo bo'lish | Kirish
Jurnalistlar FORUMi
[Новые сообщения · Участники · Правила форума · Qidiruv · RSS ]
Страница 2 из 2«12
Jurnalistlari FORUMi » MUTAXASSISLIK » Eng so'nggi yangiliklar » XORIJDA (barcha ma'lumotlar ular haqida)
XORIJDA
Said_Abdulloh Sana: Shanba, 09.06.2007, 18:00 | Mulohaza # 16
ikkinchi daraja
Guruh: Foydalanuvchi
Mulohaza: 22
Status: Offline
Lekin Toni Bler AQSH ta'siri ostida Iroq va Afg'onistonda ancha nohaqliklarga sababchi bo'lib qoldi. Yana tag'in Alloh bilguvchiroqdir.

Haqiqat egiladi,bukiladi, ammo sinmaydi!
 
Saidnosir Sana: Yakshanba, 10.06.2007, 11:09 | Mulohaza # 17
o'ninchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 96
Status: Offline
[font=Times]Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Кембриж Университети ташаббуси билан "Бугунги Дунёдаги Ислом ва Мусулмонлар" деб номланган Ислом олами вакиллари, диний уламолар, сиёсатчилар ва Буюк Британия ҳукумати раҳбарлари билан ҳамкорликда юқори савиядаги конференсия бўлиб ўтди. Конференсияда Буюк Британиянинг бош вазири Тони Блер, Буюк Британия бош вазири бўлишга асосий номзод ҳисобланаётган Жордон Браун, Уэлс шаҳзодаси Чарлес, Лондон Епископи Ричард Чартес, ҳукумат вазирларидан бири Рутҳ Келли, Консерватив Партия раҳбари Давид Камерон, Миср Бош муфтиси Шайҳ Али Жумъа, Босния Бош муфтиси Мустафо Клерк, Покистон бош вазири Шавкат Азиз, Гласгов Университети исломшунос олими, профессор Мона Сиддиқий каби нуфузли шахслар ҳамда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган сиёсатчилар, диний уламолар, журналистлар иштирок этдилар. Конференсияда Буюк Британия бош вазири Тони Блер нутқ сўзлади: "Мен бу конференсияни ташкил қилган Кембриж Университетига миннатдорчилик билдираман. Бу конференсияга Дунёнинг таниқли олимлари ва ислом оламининг раҳнамолари ташриф буюрганлар. Мен мамлакатимиздаги аҳолига уларни барча сўзларини диққат билан тинглашларини сўрайман, чунки улар Исломнинг асл моҳиятини айта оладилар",-деб ҳабар беради Агенэ Франэ-Прессе (АФП). Тони Блер яна: "Мен Мусулмон ташкилотларини жамиятдаги барча фаолиятларини қўллаб-қувватлайман. Жамиятимизда маданият, спорт, тижорат, санъат соҳасида юқори натижаларга эришган мусулмонлар жуда кўп. Бугун Англияда 2 миллион, Европада 20 млн аҳоли Ислом динига эътиқод қилади. Мен ишонаманки, мусулмонлар Буюк Британиянинг ривожланишига катта хисса қўшадилар". Конференсия иштирокчиси ва ташкилотчиларидан бири бўлмиш Кембриж Университети исломшунос олими профессор Девид Форд Агенэ Франэ-Прессе (АФП)га шундай интервью берди: "Конференсия Ислом олами ва Ғарб ўртасидаги ўзаро алоқалар ва муносабатларни яхшилашда муҳим аҳамият касб этади". Конференсияда Буюк Британия Олий таълим вазири Билл Раммелл ҳам сўзга чиқди ва университетларда исломий фанларни ўқитилиши жуда муҳим, талабалар учун ниҳоятда фойдали эканлигини эътироф этди.[/font]

[font=Times]

Manba: http://info.islom.uz/content/view/997/61/


hayot unda mamot unda tutashgan
 
Said_Abdulloh Sana: Chorshanba, 20.06.2007, 18:33 | Mulohaza # 18
ikkinchi daraja
Guruh: Foydalanuvchi
Mulohaza: 22
Status: Offline
Nafaqat Buyuk Britaniyada balki butun dunyoda Islom diniga bo'lgan e'tibor va qiziqish ortmoqda, chunki zalolatdan qutqaruvchi haq din-shubhasiz Islomdir.

Haqiqat egiladi,bukiladi, ammo sinmaydi!
 
Saidnosir Sana: Payshanba, 21.06.2007, 15:04 | Mulohaza # 19
o'ninchi daraja
Guruh: A'zo
Mulohaza: 96
Status: Offline
[font=Times][size=14]Британияда исломий дарслар ўтилади
Буюк Британия Университетларида исломий дарслар ўтилиши учун 1 миллион фунт-стерлинг маблағ ажратилади.
"Бугунги Дунёдаги Ислом ва Мусулмонлар" деб номланган конференсияда Буюк Британия Олий таъ'лим вазири Билл Раммелл ҳам сўзга чиқиб ва университетларда исломой фанларни ўқитилиши жуда муҳим, талабалар учун ниҳоятда фойдали эканлигини эътироф этган эди. Бунга бош вазир Тони Блер ҳам эътиборини қаратди ва Буюк Британия Университетларида Исломий фанлар курсларини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Ҳукумат бу лойиҳага 1 миллион фунт-стерлинг (2.1 млн $) маблағ ажратди. Бу лойиҳа асосида кўпгина имомлар университетларда Ислом асослари ва диннинг асл моҳиятини, мақсадларини талабаларга ўргатадилар. Блернинг эътироф этишича, айнан шундай услуб билан мамлакатда экстримизмни таг-томири билан суғуриб ташлаш мумкин бўлади. Истеъфога чиқишига бир ой қолган бош вазир бу лойиҳани амалга оширишга жиддий киришганлигини маълум қилади. "Бугунги кунда кўпгина мусулмон бўлмаган аҳоли мусулмонлар ҳақида нотўғри фикрлайдилар ва уларга қаршилик руҳида яшамоқдалар. Бироз вақтдан сўнг улар бу фикрлари нотўғри эканлигини англаб етадилар"-деб баёнот беради Тони Блер. Буюк Британия кундалик газеталари "Ислом динига ва мусулмонларга бўлган эътибор ва қизиқиш шу тарзда давом этадиган бўлса, Буюк Британия тез орада мусулмон давлатга айланиб кетади"- деб бонг урмоқдалар
.[/size]

http://info.islom.uz/content/view/1008/[/font]


hayot unda mamot unda tutashgan

Muohazni tahrir qilgan: Saidnosir - Payshanba, 21.06.2007, 15:10
 
Jurnalistlari FORUMi » MUTAXASSISLIK » Eng so'nggi yangiliklar » XORIJDA (barcha ma'lumotlar ular haqida)
Страница 2 из 2«12
Поиск:

Sayt bo'limlari
So'rovnoma

O'zbekistonda senzura ...

Barcha ovozlar: 44
Statistika

Erpolat Utepbergenov © 2017 |