Куба пойтахти Гаванада биринчи Ислом маркази очилишига рухсат берилди.
Лотин Америкаси Ислом Ташкилотлари Бош котиби Муҳаммад Юсуф ҳожи баёнот беришича, ташкилот ўткан йилидан бери Куба ҳукумати билан музокаралар олиб бориб, ниҳоят марказни очилишига муваффақ бўлдилар. Католик инфро-тизилмаларини ҳисобга олмаганда, Ислом Маркази мамлакатдаги биринчи диний таълим маркази бўлиб ўз фаолиятини бошлади. Муҳаммад Юсуф ҳожи марказни очилишига сабаб, дея Кубада сўнгги йилларда мусулмонлар сони ортаётганлигини ва ислом динига бўлган қизиқишни кучаяётгани эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. У яна кубалик мусулмонларни ҳар йили ўтказиладиган Лотин Америкаси Ислом Ташкилотлари йиғилишига таклиф қилишини ҳам айтди. Бу йилги йиғилиш 4-7-июнда Венесуелада ўтказилиши кўзда тутилмоқда ва энди Куба вакиллари ҳам иштирок этадилар.
Saidnosir
|