Seshanba, 12.12.2017, 13:04
Assalomu aleykum, Mehmon | RSS
Asosiy | A'zo bo'lish | Kirish
Jurnalistlar sayti
Категории каталога
Dolzarb mavzu [2]
Dolzarb mavzudagi maqolalar
Ta'lim tizimiga oid maqolalar [1]
Ta'lim tizimiga oid maqolalar
Hikoyalar [2]
talabalar qalamiga mansub hikoyalar
KIRISH
Qidiruv
Друзья сайта

 

Asosiy » Статьи » TALABALARNING MAQOLALARI » Hikoyalar

С У Ю Н Ч И

Ҳикоя

 

С У Ю Н Ч И

 

           Собир ўқишга шошганича тез-тез қадам ташлаб борар экан, оёғи тагидан нимадир чиқиб, қоқила ёзди. Ортига қараса, ерда муқоваланган   паспорт  ётибди. Қўлига олиб, у-бу ерини кўздан кечирдию, нима қиларини билмай қолди. Бу ёқда ўқишга кеч қоляпти. Паспортни чўнтагига солиб, йўлида давом этди. “Эгасига қайтаришим керак” деган гап дарс вақтида ҳам ҳаёлидан кетмади. Аммо қандай қилиб? Паспортда ёзилгани бўйича топа олармикин? Тушлик вақти дўстидан манзилни суриштирди. Собир вилоятдан бўлгани учун Тошкентни унча яҳши билмасди. Кўп дўстлари воқеани эшитгач, “Эй, қўявермайсанми? Паспорт топилмайдиган нарсамиди, бошқасини олволади” деб жавоб қайтаришди. Аммо у барибир “омонат”ни қайтаришга аҳд қилди. Паспорт бўйича манзилни ўқиб, кўпчилик у ерни ҳовли жой деб таҳмин қилганди. Тўғри чиқди. Собир маҳаллани айланиб, сўраб-суриштириб, ахийри у ҳонадонни топди.

           Кўча юзига сув сепилган, шинамгина бу уйнинг дарвозаси очиқ турарди. Шунда ҳам Собир секингина тақиллатди. Уй ичидан ўрта ёшлардаги аёл кўринди.

-         Келинг, ука.

-         Ассалому алайкум. Баҳодир Толипов… Баҳодир аканинг уйлари шуми?

-         Ҳа. Чақириб берайми?

-         Йўқ. Шарт эмас. Мана буни бериб қўйсангиз. Кўчада тушиб қолган шекилли…

Аёлнинг чеҳраси тубдан ўзгарди.

-         Вой, паспортми? Укажон, сизни бизга Худо етказди. Барака топинг. Икки кундан кейин сафарга кетишлари керак эди. Йўқолгандан бери ҳаммамиз ҳунобмиз. Вой, киринг ичкарига. Ҳозир ўзларини чақираман.

Собир йўқ дейишга улгурмай, аёл кириб кетди. Бир оздан сўнг ичкаридан барваста бир киши чиқиб келди. Унинг ҳам юзида кулгу, ҳалиги аёл эса яна бир нималарни гапирарди.

-         Эй, келинг ука, ичкарига киринг, - дея Собир билан қўл бериб кўришди. – Ҳеч бундай бўлмагани учун нима қилишни, кимга айтишни билмай турувдим. Қаерда унутиб қолдирганимни ҳам эслолмайман денг.

-         Мен сизга ўшандаёқ айтгандим, биров топиб олса, келтириб берар, яҳши одамлар бор, деб. – деди бояги аёл.

-         Минг раҳмат, укажон. Энди мана буни олиб қўйинг. – Ҳужжат эгаси чўнтагидан бир даста пул чиқарди.

Собир келганидан бери бировнинг ҳожатини чиқаргани учун ҳурсанд эди. Пулни кўриб, ғалати бўлиб кетди.

-         Йўқ-йўқ. Мен фақат сизга паспортингизни топширгани келдим. Илтимос, ундай қилманг. Керак эмас.

-         Бу нима деганингиз? Ахир бу суюнчи-ку. Таъомили шунақа.

Собир рози бўлмай, йўлакдан чиқди. Икки уй эгаси эса елка қисганча унинг ортидан қараб қолишди.

           Эртасига Собирнинг дўстлари “Паспорт эгасини топдингми?” деб сўрашганида, “Ҳа” деб қисқа жавоб берди. Ўзи эса кечадан бери ўйга толар, фақат бир нарсадан – одамлар орасида савобнинг камайиб кетаётгани, яҳшилик ҳам пулга чақилаётганлигидан куюнарди.

           Орадан бир неча ой ўтди. Институтдан ётоқҳонага қайтгач, попкасини очиб қараса, талабалик гувоҳномаси йўқ. Чўнтагини текшираётиб, қайтишда чиққан автобуси жуда тирбанд бўлганини эслади. Гувоҳнома ичида ойлик йўл чиптаси ҳам бор эди. Унинг устига ўшанда ойнинг боши. Собир шуларни ўйлаб, бироз таъби ҳира бўлди.

           Эртасига дарс вақти ташқарига чақиришганда, хайрон бўлиб, уйдан келишган шекилли , деб таҳмин қилганди, эшикга чиқса, ўзи тенгилар келадиган бир йигит турибди.

- Оғайни, суюнчининг каттасини тайёрлайверинг. Гувоҳномангиз менда. Ичида ойлик йўл чиптаси ҳам бор экан, нима қилардингиз автобусга ташлаб кетиб?

Собир гувоҳнонма топилганидан ҳурсанд бўлиб, йигитга олдида бор пулини берди. Аммо унинг кўнглида бир қанча вақт олдин пайдо бўлган саволлар яна такрорлана бошлади. Аввал паспорт эгаси, сўнг шу йигит ишлатган “суюнчи” сўзи қулоғи остида оғриқли жарангларди.

 

 

Дурдона Алимова



Источник: http://www.journ-uzgumya.my1.ru
Категория: Hikoyalar | Добавил: Erpolat (02.06.2008) | Автор: Дурдона Алимова
Просмотров: 754 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ A'zo bo'lish | Kirish ]
Sayt bo'limlari
So'rovnoma

Saytga baho bering

Barcha ovozlar: 90
Statistika

Onlaynda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Erpolat Utepbergenov © 2017 |