"Қиз эрмас бу ялунчуқ, кишилик қиз ул"
яъни:
Одамнинг ўзи қадрли эмас, одамийлиги qадрлидир...
Бисмиллаhир Роhманир Роhийм
Ниhоятда шафqатли ва меhрибон Аллоhниг номи билан бошлаяпман.
Бизларга тўg'ри йўлни аниq кўрсатиб берган, кўзларимиздан эсанкираш пардасини олиб ташлаган йа роббимиз Аллоh, ёлg'из сенигина мадh этамиз. Башоратчи, огоhлантирувчи, буйруg'ингга биноан динингга даъват этувчи ва ёруg' нурдек йўлимизни ёритувчи расулингга дуо ва саломлар йўллаймиз. Сенинг розилигинг учун Ислом динини qувватлантириш йўлида хизмат qилган муhтарам саhобаларга, уларга бошпана берган ансорларга hам дуо ва саломлар бўлсин.
Ассалому алайкум, ардоqли ... ! Бир куни шаhар сайрига чиqqан подшоh рўбарўсида гадо пайдо бўлиб тиланибди. Подшоh унга битта олтин танга бериб, ўзининг сахийлигидан ўзи мамнун hолда жилмайибди. Гадо эса, норози оҳангда:
— Эй подшоhим, hисобсиз хазинанг бўлгани hолда ўз укангга биттагина танга беришдан уялмадингми? — дебди.
Бу гапдан подшоh ажабланибди:
— Ие, qачондан бери сен менинг укам бўлиб qолдинг?
— Нечун hайрону лолсан подшоhим, ахир сенинг насабинг Одам Ато билан Момо Hавводан бошланмайдими? — дебди гадо.
— Ори-ори, сўзларинг рост, — дебди подшоh.
— Менинг насабим hам шундай: икковимизнинг ота-онамиз Одам Ато билан Момо Hавво бўлгач, оg'а-ини hисобланмаймизми?
Баён qилганим тиланчининг гапи латифанамо ривоятга ўхшагани билан исбот талаб этилмайдиган hаqиqатдир. Буни илм тилида «аксиома» дейдилар.
Hазрат Билол розиёллоhу анhудан «Сенинг отанг ким?» деб сўрашганида у зот «Менинг отамга малоикалар сажда qилишган», деб жавоб qайтарган эканлар.
Алqисса, дунёда яшаб турган одам болалари ватанлари, миллатлари, ирqларидан qатъи назар, оg'a-инидурлар. Бу hаqиqатни барча идрок qилар, деб ўйлайман. Мени ажаблантирган нарса: асли насаблари бир эканини билганлари hолда одамлар ўзаро ёвлашадилар. Катта-кичик урушларни бошлашдан чарчамайдилар. Ажабланарлиси шуки, жанг майдонининг у томонидагиси hам, бу томонидагиси hам Худога бир хилда муножот этади: ўзига омонлик, рўпарасидагиларга эса ўлим тилайди. У душман деб hисоблаб, ўлим тилаётган одамининг ким эканлигини билмайди. Унинг hам оиласи, фарзанди таqдирини ўйлаб, руhан азоб чекаётгани hам номаълум. Уруш qайси бир томон учун g'алаба билан якун топади, аммо жонини гаровга тиккан, муhораба азобларини тотган жангчи учун hеч qандай манфаат йўq. У Qиёмат жанглардан омон чиqqанига шукр qилади, халос...
Добавлено (13.06.2007, 14:06)
---------------------------------------------
Ажаб манзара бу, ажаб манзара:
Атрофдан хуфтон азони эшитиладир. Хонадонларда эса кўзлар телевизорларга qадалган. Одамлар диqqати мексикаликларнинг тутуруqсиз ва беhаё кинофильмлари билан банд.
Фожиа бу, фожиа...