Juma, 24.11.2017, 21:27
Assalomu aleykum, Mehmon | RSS
Asosiy | A'zo bo'lish | Kirish
Jurnalistlar sayti
Yangiliklar
O'zbekiston xabarlari
Yurtimizda ro'y berayotgan voqealar tafsiloti
Xorij xabarlari
dunyoda sodir bo'layotgan voqealar...
Sport
Yurtimiz va xorij sporti xabarlari...
KIRISH
Taqvim
«  Aprel 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Qidiruv
Друзья сайта

 

Asosiy » 2009 » Aprel » 24 » Tasviriy san'at haftaligi 2009
Tasviriy san'at haftaligi 2009
22:53
Санъат – инсоният тафаккурининг бетимсол маҳсули. У кишилар ўртасидаги меҳр-муҳаббат ришталарини мустаҳкамлайди, ҳар биримизни мўъжизавий гўзаллик сари етаклайди. Санъат шунчалар таъсирчан кучга эгаки, ижодкорнинг кунни тунга улаб яратган ишларида илгари сурилган эзгу гоя ва максад хар бир мухлисни эзгуликка, дунё гузалликлари сафини кенгайтиришга хамда мехр-окибатли булишга ундайди. Ушбу омиллар хисобга олинган холда юртимизда тасвирий ва Амалий санъат ривожига катта эътибор берилаётгани хеч биримизга сир эмас. 
21-апрельдан бугунга кадар давом этаётган 6-анъанавий «Тасвирий санъат хафталиги » миллий санъатимизнинг авлоддан-авлодга утиб келаётган бой мероси, бугунги салохияти ва ривожланиш истикболларини таргиб этиш, санъатга энди кадам куяётган ёш ижодкорларни кенг жамоатчиликка якиндан танитиш, уларни куллаб-кувватлаш максадида ташкил этилди. Ушбу хафталикда санъатнинг турли йуналишларида ижод килаётган мутахассислар уз асарлари билан иштирок этишга муваффак булдилар. Хусусан, Бадиий Академиянинг Марказий кургазмалар залида ўтказилган «Илҳом париси» кургазмасида асосан рангтасвир асарлари намойиш этилди. Томошабинларнинг алоҳида қизиқишига сабаб бўлган ушбу кўргазмадан профессиионал рассомлар билан бир қаторда ҳаваскор мусаввирларнинг ҳам турли мавзулар қамраб олинган асарлари ўрин олди. 

  "– Мен юртингизда ўтказилаётган санъат байрамига гувоҳ бўлаётганимдан бениҳоят мамнунман. Дарҳақиқат, санъат халқлар ва миллатларни бир-бирига яқинлаштиради, кўнгил ришталарини ўзаро боғлайди. Намойиш этилаётган ҳар бир асар мени ўзига мафтун этаяпти. Чунки уларда такрорланмас гўзаллик ва нафис жозиба мужассам" - дейди Ҳиндистон элчиси Саид Манал Шах Алкадри. 

Тасвирий санъат ҳафталиги дастурларидан ўрин олган «Ёш ижодкорлар» ва «Озод юртнинг обод пойтахти» деб номланган кургазмалар ҳам ҳеч бир иштирокчини бефарқ қолдирмади. Ижодкорлар графиканинг имкониятлари нечоғли кенг эканлигини исботлай олдилар, дейиш мумкин. Шунингдек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари томонидан яратилган Миллий либослар намойиши халқимизнинг бой анъаналарини ўзида мужассам этгани боис ҳафталик иштирокчиларининг диққат-эътиборини тортди.

Амалий санъат ва миниатюра хам юртимизда кун сайин ривожланиб бормокда. Бу борада ёшларнинг интилишини алохида кайд этиш уринли буларди. Айникса, уста-шогирд анъаналарининг изчил давом этаётгани мазкур йўналишларнинг янгича кўриниш ва услубларда тараққий этишига замин ҳозирлаяпти. Халк Амалий санъати усталари томонидан яратилган миниатюра асарларини кузатиб, бунга амин бўлиш мумкин. Шунингдек, Бадиий Академия Марказий кургазмалар залининг айвони ва хиёбонида уста кулоллар ёшларга ушбу хунар сир-асрорларини ўргатиш билан боғлиқ машгулотларини утказдилар. 
Ҳафталик давомида Хайкалтарошлик ва дизайн йўналишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Намойиши бўлиб ўтган кўргазмаларда энг сара асарлар муаллифлари уз ишлари билан катнашдилар. Санъат ихлосмандлари Республика рассомлик коллежи укувчилари томонидан утказилган театр либослари куриги, устоз рассомлар билан учрашувлвр, санъатшунос ва талабалар иштирокидаги давра сухбатларига ҳам гувоҳ бўлдилар. 
Байрам тусини олган ҳафталик дастуридан нафакат кургазмалар намойиши, балки пойтахтимиздаги бир катор ракс дасталари хамда Узбекистон Давлат Консерваторияси, Маданият ва Санъат институти жамоаларининг чикишлари хам урин олгани, тадбирга янада файз бағишлади. Бугун олтинчи анъанавий тасвирий санъат ҳафталигининг сўнгги куни. Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, жорий йилнинг куз ойларда яна бир бор айни турдаги тадбирни кенг миқёсда ўтказиш режалаштирилган.

 Дилноза АКБАРОВА.


Категория: O'zbekiston xabarlari | Просмотров: 1280 | Добавил: Dilnoz | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ A'zo bo'lish | Kirish ]
Sayt bo'limlari
So'rovnoma

Jurnalistikada janr bo'lishi kerakmi?

Barcha ovozlar: 37
Statistika

Onlaynda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Erpolat Utepbergenov © 2017 |