Seshanba, 12.12.2017, 13:09
Assalomu aleykum, Mehmon | RSS
Asosiy | A'zo bo'lish | Kirish
Jurnalistlar sayti
Yangiliklar
O'zbekiston xabarlari
Yurtimizda ro'y berayotgan voqealar tafsiloti
Xorij xabarlari
dunyoda sodir bo'layotgan voqealar...
Sport
Yurtimiz va xorij sporti xabarlari...
KIRISH
Taqvim
«  May 2008  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Qidiruv
Друзья сайта

 

Asosiy » 2008 » May » 18 » “Менинг уйим-менинг шаҳрим” танловини эълон қилинди
“Менинг уйим-менинг шаҳрим” танловини эълон қилинди
17:33
 Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан “ЭКОСАН” халқаро ташкилоти пойтахтдаги кенг кўламли бунёдкорлик, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Менинг уйим-менинг шаҳрим” танловини эълон қилди. Мазкур танловнинг амалиёти ободонлаштириш, уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси, махсустранс соҳа ишчи-хизматчиларининг меҳнат унумдорлигини ошириш ва рағбатлантириш, шаҳримизнинг асосини ташкил қилувчи кўп қаватли уйларнинг санитар-гигиеник ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва таъмирлаш-тиклаш ишларида кенг жамоатчиликнинг, айниқса ёшларнинг иштирокини фаоллаштиришга хизмат қилади.
25 апрель куни Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқий театрида мазкур танловнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда «ЭКОСАН” халқаро ташкилотининг раиси Шодиметов Юсуфжон Шодиметович; Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Аглаев Саидумар Акаевич, “Маҳсустранс” ишлаб чиқариш корхонаси бош инженери Усмонов Маъруф Собировичлар сўзга чиқдилар. Тадбирда таъкидланганидек, пойтахтимиз юбилейига бағишланган кўрик-танлов уч мезон асосида, яъни “Менинг уйим-менинг шаҳрим”, «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасидаги энг ибратли жамоа” ва “Махсустранснинг энг яхши экипажи” мезонлари асосида ташкил қилинади. Танловнинг “Менинг уйим-менинг шаҳрим” мезонида Тошкент шаҳридаги барча уй-жой мулкдорлари ширкатлари иштирок этади ва “Энг намунали подъезд”, “Энг намунали кўп қаватли уй”, “Энг обод ховли (майдон)” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади. Бунда подъездларнинг ташқи кўриниши, ёритгич мосламалари ўрнатилганлиги ва сифатли ёритилганлиги, санитария-гигиеник ҳолати, уйларнинг тоза ичимлик суви, иссиқ ва совуқ сув ҳамда табиий газ билан таъминланганлиги, хонадонларда иссиқ ва совуқ сув, газ, электр энергиясини ўлчагичлари ўрнатилганлиги, кўп қаватли уй ҳудудидаги майдончаларнинг ободонлаштирилгани ва кўкаламзорлаштирилгани, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилишига эътибор қаратилди. Танловнинг “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасидаги энг ибратли жамоа” мезонида Тошкент шаҳар хокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси тасарруфидаги туман ободонлаштириш бошқармаси ва маҳсус ирригация тармоқлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш жамоалари иштирок этадилар. Ғолибларни аниқлашда сўнги йилларда дарахтлар, кўп йиллик ва бир йиллик гул кўчатларининг етиштирилиши, экилиши бўйича ишларнинг бажарилиши, экилган кўчатларга агротехник ишловнинг етарли берилаётганлиги таҳлили, ободонлаштириш бўйича жамоанинг махсус техника ва иш куроллари, махсус кийим-кечак билан таъминланганлиги, хизмат хоналарнинг санитар холати каби мезонлар эътиборга олинади. Танловнинг “Маҳсустранснинг энг яхши экипажи” мезонида Тошкент шаҳар “Маҳсустранс” ишлаб чиқариш бошқармасига қарашли барча автокорхона экипажлари иштирок этади. Ғолибларни аниқлашда маҳсус чиқинди ташувчи автомобилнинг техник ва санитар ҳолати, “экипаж”нинг йўналиш жадвалига риоя қилиши, унинг учун хизмат кўрсатишга белгиланган объектнинг санитар ҳолати, бу ҳақда маҳаллалар, маҳаллий поликлиника, санитария эпидемилогия назорати, хусусий турар жой ўртоқлари (ТСЖ)нинг берган тавсифномаси, аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб қилган ҳолда “Экология ва саломатлик кунлари” тадбирларини корхоналар, маҳаллалар билан бирга ташкил қилишда “экипажнинг иштироки” кабиларга эътибор қаратилади. Танлов ғолиблари Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантана арафасида, низом шартларига асосан амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган маълумотлар асосида аниқланиб “Наврўз” байрами кунларида эълон қилинади ва ташкилотчиларнинг Дипломи ва совринлари билан тақдирланадилар. Бўлиб ўтган тақдимотда жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланаётган ва анъанавий тарзда 2005 йилдан “Экология ва саломатлик кунлари” доирасида ташкил этиб келинаётган “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасидаги энг ибратли жамоа” ва “Махсустранснинг энг яхши экипажи” кўрик-танловларининг 2007 йил бўйича ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасидаги энг ибратли жамоа” танловида пойтахтимиздаги 11та туман ва 4та махсус ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш жамоалари иштирок этдилар ва бунда • 1-ўрин – Марказий майдонларни сақлаш ва фойдаланиш бошқармаси жамоаси ;
• 2-ўрин - Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси жамоаси ;
• 3-ўрин - Марказий авария диспетчерлик хизмати жамоаси ғолиб деб топилдилар.
“Махсустранснинг энг яхши экипажи” кўрик-танловида Тошкент шаҳрининг барча туманлардаги “Махсустранс” автокорхонаси экипажлари иштирок этиб, ғолибликни
• 1-ўрин Мирзо Улуғбек тумани “Махсустранс” автокорхонасининг хайдовчи И.А. Хожиалиев ва юк ташувчи П.А.Дадаевларнинг экипажи ;
• 2-ўрин Миробод тумани “Махсустранс” автокорхонасининг хайдовчи М.П.Писетов ва юк ташувчилар С.М.Мамбетов ҳамда Э.Т Мирзабековларнинг экипажи; • 3-ўрин Чилонзор тумани “Махсустранс” автокорхонасининг хайдовчи Р.М.Пайзиев ва юк ташувчи М.М. Мирсалиховларнинг экипажи қўлга киритдилар.
Ғолиблар тантанали равишда “ЭКОСАН” халқаро ташкилотининг совринлари билан тақдирландилар.
 «Press-uz.info» AA
Категория: O'zbekiston xabarlari | Просмотров: 1299 | Добавил: Erpolat | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ A'zo bo'lish | Kirish ]
Sayt bo'limlari
So'rovnoma

O'zbekistonda senzura ...

Barcha ovozlar: 44
Statistika

Onlaynda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Erpolat Utepbergenov © 2017 |